Биз хакимиздаРасмчаларИнститут хакида майда чуйда гапларкеракли ссылкалар керак булса киринг булмаса узингиз биласиз (карангда)Сайтни тузганлар хакида икки огиз гап маколалар чикарган эдик нима килишни билмай сайтга куйиб куйганмиз (Йуколиб кетмаслиги учун)Бу кнопкани боссманг (акс холда бош сахифага утиб кетасиз ) ЭЭЭ босиб куйдизми уже ха МАЙЛИ ута колинг
 


Турли шаклдаги фосфорли угитларнинг хашаки лавлаги ва кузги бугдой хосилдорлигига кейинги йилги таъсири.

 
СамСХИ Агротупрокшунослик йуналиши магистранти Ботиров Бахтиёр

Маълумки, алмашлаб экишда фосфорли угитларнинг кейинги йиллардаги узига хос таъсири мавжуд. Ушбу угитларнинг самарадорлиги тупрок типи, унинг озика моддалари билан туйиниш даражаси, усимликларнинг бу угитларга талабчанлиги, угитларнинг физиологик реакцияси каби бир катор омилларга боглик.
Турли шаклдаги фосфорли угитларнинг хашаки лавлаги ва кузги бугдой экинларининг хосилдорлигига таъсирини урганиш шуни курсатдики, бир хил меъёрда кулланилганда тупрок фосфатлар даражаси жуда кам (0-15 мг-кг) булганда лавлаги илдизмевасидан олинган кушимча хосил угит турлари буйича 12,7-88,6 ц/га ни ташкил этди. Полифосфат типидаги угитлар ортофосфатларга нисбатан ишонарли кушимча хосил олишни таъминлади. Бу холат полифосфат типидаги угитларнинг тупрокдаги карбонатлар билан реакцияси, холатланиш, комплекслар хосил килиш каби хоссалари билан изохланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, тупрок таркибида харакатчан фосфор микдорининг ортиши билан кулланилган угитларнинг самарадорлиги камайиб олинган кушимча илдизмева микдори угит турлари буйича II, I-65,4 ц/га ни ташкил этди.
Кузги бугдой устирилганда хам юкорида кайд этилган конуниятлар кузатилди. Тупрок таркибида харакатчан фосфор микдори жуда кам булган фосфат фонида бир хил меъёрда кулланилган угит турлари буйича олинган кушимча хосил 2,5-7,3 уртача таъминланган фосфат фонида эса 2,0-6,9 ц/га ни ташкил этди.
Шундай килиб, полифосфат типидаги угитлар (ПФА, СКУ 10-34-0) стандарт угит аммофосга нисбатан кейинги йилги таъсири буйича устун булиши аникланди. Бу эса бу типдаги угитларни 2-3 йилга бир марта захира холида куллаш хамда тупрок таркибидаги харакатчан фосфор микдорини эътиборга олган холда куллаш лозимлигини курсатди.


Типик буз тупроклар фосфат режимига фосфорли угитлар таъсири

СамКХИ Агротупрокшунослик йуналиши магистранти Ботиров Бахтиёр

Типик буз тупроклар фосфат режимига фосфорли угитлар таъсирини урганиш максадида Ургут тумани буз тупроклар шароитида сабзавот ем-хашак алмашлаб экиш тизимида дала тажрибаси утказилди. Дала тажрибаси майдони 100м2, хисобга олинган 50 м2, экинлар навбатлашуви картошка- карам- маккажухори- кузги бугдой тажрибада фосфорли угитлардан Рам, , СКУ- 8-24-0, СКУ- 10-34-0, ПАФ, РАМФ, МПУ ГСП УГИТЛАРИ АММОФОСФАТ, мураккаб полимер угитлари гектарига 100 кг позада, аммофос угити ошиб борувчи 60, 100, 140, 180, кг да позаларда кулланилди. Барча агротехник тадбирлар хужаликда кулланиладиган технологик карта асосида олиб борилади. Дала тажрибалари тупрокда фосфар таъминотига кўра 2 хил фонда утказилади. Биринчи фон тупрокда 10-15 мг/кг Р205 2-фон 30-35 мг/кг Р2О5 саклайди. Тажриба даласининг хар иккала фонида хам бошка барча агрокимёвий курсаткичлари буйича бир-бирига якин.
Тажриба натижаси шуни курсатдики, тупрокдаги харакатдан фосфорни йиллар ва экин турлари буйича узгариш динамикаси угит тури ва дозасига боглик равишда узгаради. Харакатдан фосфор микдорининг абсалют курсаткичи усув даври бошида кузатилиб экинлар пишиш фазасига караб камайиб боради. Полифосфат типидаги / СКУ 10-34-0, ПАФ/ угитлар 3 йилда уртача хисобда Р2О5 нинг тупрокдаги микдорини оширишга олиб келди. угитлардан фойдаланиш коэффиценти хар иккала фонда хам экин турлари буйича, полиаммофос, суюк комплекс угит ва аммофосфат кулланилганда кузатилди.
Фосфат режимини туларок урганиш максадида тупрок фосфатлари фракцион режимини Чанг-Джексон услубининг Аскинази-Гинаберг-Лебециния вариантида аниклаш шуни курсатдики, барча фосфорли угитлар бут бириккан Са1- Р фракциясини оширади, полифосфатлар Са1 - Р ва Сап - Р фракцияси ва кисман а-Р, Ге-Р ларни оширади. Бу типдаги угитлар эримайдиган колдик фракциясини бир мунча камайтиради.
Фосфор баланси ва фасфор режимининг макбул холатини хосил килиш буйича полифосфат типидаги угитлар ортофосфат типидаги угитлардан устун келиши тажрибада аникланди ва типик буз тупрок кулай фосфат режими хосил килишда макбул угит дозалари тавсия этилди.



Republic of Uzbekistan "SAI" Samarkand Agricultural Institute

© 2002 . All Rights Reserved.
Web site: © 2002-2003 On-STYLE Web Designed by Bakhtiyor Botirov
Телефон: (+998662) 34-44-33